Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ИСЛОМИЙ ДАВЛАТ ЖИҲОЗИ

Расулуллоҳ Мадинага етиб келган кунларидан бошлаб мусулмонларни бошқардилар, исломий жамиятни пайдо қилдилар. Яҳудийлар билан, кейин Бану Замра ва Бану Мудлиж билан, кейин Қурайш, Айла, Жарбо ва Азраҳ аҳли билан аҳдлар туздилар. Одамлар билан бирор ҳожи Байтуллоҳдан ман қилинмаслиги ва ҳаром ойларда ҳеч ким хавфга солинмаслиги ҳақида келишиб олдилар. Ҳамза ибн Абдулмутталиб, Убайда ибн Ҳорис ва Саъд ибн Абу Ваққосларни Қурайшга қарши урушиш учун сарияларда юбордилар. Зайд ибн Ҳориса, Жаъфар ибн Абу Толиб ва Абдуллоҳ ибн Равоҳаларни Румга урушга юбордилар. Абдурраҳмон ибн Авфни Давматул-Жандалга, Алий ибн Абу Толиб, сўнг Башир ибн Саъдни Фадакка, Абу Салама ибн Абдул Асадни Нажднинг Қатно деган жойига, Зайд ибн Ҳорисани Бану Салим, Жузон, Водил-Қуродаги Бану Фазора қавмларига, кейин Мадянга, Амр ибн Осни Бану Узра еридаги Зотус-Салосилга, шунингдек, бошқа лашкарбошиларни турли минтақаларга урушга жўнатдилар. Ўзлари бир қанча ғазотларга бош бўлиб, жангларга кирдилар. Вилоятларга волийлар, шаҳарларга омиллар тайинладилар. Итоб ибн Усайдни фатҳ қилингандан кейин Маккага, Муоз ибн Жабал Хазражийни Жанадга, Холид ибн Саид ибн Осийни Санъога, Зиёд ибн Лабид ибн Саълаба Ансорийни Ҳазрамавтга, Абу Мусо Ашъарийни Забид ва Аданга, Амр ибн Осни Уммонга, Муҳожир ибн Абу Умайяни Санъога, Адий ибн Ҳотамни Тай қавмига, Ало ибн Ҳазрамийни Баҳрайнга ҳоким қилдилар. Абу Дужона Расул с.а.в.нинг Мадинадаги омиллари эди. Расулуллоҳ с.а.в. волийларни тайинлашда топширилган ишни яхши бажарадиган ва борган жойидаги одамларнинг қалбларини иймон билан суғорадиган шахсларни танлар эдилар. Улардан ҳукм юритишда қўллайдиган тариқатлари ҳақида сўрардилар. Расулуллоҳ с.а.в. Муоз ибн Жабал Хазражийни Яманга жўнатаётган пайтларида дедилар: «Нима билан ҳукм юритасан?». У деди: «Оллоҳнинг Китоби билан». «Агар ундан ҳукм топа олмасанг-чи?» «Расулуллоҳнинг Суннатлари билан». «Агар ундан ҳам ҳукм топа олмасанг-чи?» «Ўз раъйим билан ижтиҳод қиламан». Шунда Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Расулуллоҳ с.а.в.нинг элчисини Оллоҳ ва Расули яхши кўрадиган йўлга муваффақ қилган Оллоҳга ҳамдлар бўлсин». Абон ибн Саидни Баҳрайнга жўнатаётганларида унга дедилар: «Абду Қайс қавмига чиройли муомалада бўл, улуғларини иззат-икром қил».


Волийларни мусулмонларнинг энг намунали шахсларидан тайинлар эдилар. Уларга Исломга кирганларга динни тушунтиришни, улардан закотлар олишни буюрардилар. Кўпинча волийга мол йиғишни ҳам топширар эдилар. Волийларга одамларга яхшиликни башорат қилишни, Қуръонни ўргатишни, динда илмли қилишни амр этардилар. Ҳақ борасида одамларга мулойим бўлишни, зулмда эса қаттиққўл бўлишни, агар улар ўртасида ғалаён бўлса, уларни қабила ва қариндошларига (тарафкашлик мақсадида) чақиришдан қайтаришни, уларнинг чақиришлари фақат Оллоҳ Таолога бўлишини, молларининг бешдан бирини олишни, мусулмонларга фарз қилинган закотларни йиғишни

 

90-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203